Тошкент ҳарбий округи тарихи
Мамлакатимизда замонавий талаб ва стандартларга жавоб берадиган, юртимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлилигини ишонч билан ҳимоя қиладиган Қуролли Кучларни барпо этиш ва миллий армиямизни шакллантириш борасида ўзининг моҳияти ва кўламига кўра том маънода улкан ишлар амалга оширилди. Хавфсизликга таҳдид солиши мумкин бўлган ва келиб чиқаётган хавф-хатарларни ҳар томонлама таҳлил этиш асосида армиямизни ислоҳ қилишнинг узоқ муддатли дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. 1991 йилнинг 31 августида «Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, бу муҳим ҳужжат Республикамиздаги ҳарбий сиёсатни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Яъни, тилга олинган Қонун, “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида”ги баёнот ўз Қуролли Кучларимизни тузишимиз учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.
1992 йилнинг 14 январида Республика Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида”ги Қарори тарихий аҳамиятга эга бўлди. Бунга кўра, мамлакатимиз ҳудудидаги ҳарбий тузилмалар Республика тасарруфига олинди. Республикамизда мустақиллик йилларида мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, унинг сарҳадлари дахилсизлигини таъминлаш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир бўлган, замонавий, ҳаракатчан, ҳар томонлама яхши қуролланган армияни ташкил этиш бўйича ўзининг кўлами ва миқёсига кўра улкан ишлар тизимли ва босқичма-босқич равишда амалга оширилиб келинмоқда. Миллий армиямиз салоҳиятини юксалтириш йўлида ҳаётга тадбиқ этилган ислоҳотлардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 январь кунидаги 13-5-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 2001 йил 12 январ кунидаги 05-сонли буйруғига асосан «Қўшинларнинг Бошқарув тизимини такомиллаштириш борасида «Тошкент» бирлашган қўмондонлиги базасида Тошкент ҳарбий округи ташкил этилди. Округнинг маъмурий чегараси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларини ўз ичига олади.
Тошкент ҳарбий округи қўмондонлари: