Тошкент вилояти Бекобод туманида “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

3

Тошкент вилояти Бекобод туманида “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан ёшларни жисмонан соғлом, маънавий етук инсонлар этиб
тарбиялаш, илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш,
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган демократик, ижтимоий ва иқтисодий
ислоҳотларга фаол жалб қилиш каби мақсадлар кўзланган эди.

Тадбир давомида Тошкент ҳарбий округи қўмондони полковник Зокиржон Сайфуддинов ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Шунингдек, ҳарбий оркестр томонидан концерт дастури намойиш этилди. Учрашув сўнгида фаол иштирок этган ёшлар тақдирланди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати