“Болаларга беринг дунёни”

2

Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларининг бирида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида маданий байрам тадбири ўтказилди. Унда барча ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштрок этдилар.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги Бош мутахассиси Зулфия Мансурова, Тошкент ҳарбий округи округи етакчи мутахассиси Одина Одиловалар болажонлар учун турли мусобақалар, қизиқарли савол-жавоб ўйинлари ўтказдилар. Тадбир давомида ҳарбий қисм командирининг маданият ва маънавият ишлари бўйича ўринбосари Сирож Халимов ва хонандалар Муроджон Донаев, Мухаммаджон Хўжаевлар ажойиб чиқишлари билан йиғилганларга яхши кайфият улашдилар. Шунингдек, тадбир сўнгида ажойиб қўшиқ ва рақслари билан барчани кўнглига йўл топа олган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига Мудофаа вазирининг ҳамда округ қўмондонининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати