ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАЛАРИГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ИМТИЁЗЛИ ТАВСИЯНОМАЛАР ТАНТАНАЛИ ТАРЗДА ТОПШИРИЛДИ.

3

Мудофаа вазирлигида 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Мен янги Ўзбекистоннинг бахтли фарзандиман” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда ҳар томонлама хизмати давомида ўрнак бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар тантанали тарзда топширилди.

Шундан сўнг ҳарбий хизматчиларнинг иқтидорли фарзандлари ижросида концерт дастури намойиш этилди. Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиси капитан Азимов Акбар Амириллоевичнинг фарзанди Амириллоев Амирбек Акбарович пародия йўналишида, сержант Атанаев Ёдгор Омаджоновичнинг фарзанди Омаджонова Мубинабегим “Сурхонча” рақси, Шартнома бўйича ҳарбий хизмат оддий аскари Толибова Зилоланинг фарзанди Раубхонов Улуғбек “Бу менинг Ватаним” ҳамда “Ассалом Ўзбекистон” номли куй қўшиқлари билан тадбир қатнашчиларининг эътибори ва эътирофига сазовор бўлдилар. Бундай тадбирлар Округ Қўмондонлигида давом этиб келмоқда. Тадбир сўнгида иқтидорини намойиш этган болажонларга Мудофаа вазирининг ўринбосари томонидан фахрий ёрлик ҳамда китоблар тўплами билан тақдирландилар.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати