ҲАРБИЙ ТЕХНИКАЛАР ПАРАДИ ВА ҚЎЛ ЖАНГИ ЧИҚИШЛАРИ ШАҲАР АҲОЛИСИ ҚАЛБИДА ЎЗГАЧА ШУКУҲ УЙҒОТДИ.

2

Жумладан, 9 май “Хотира қадрлаш куни” муносабати билан Aнгрен гарнизонида ҳам катта байрам ташкил этилди. Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбирларида Тошкент ҳарбий округи, Aнгрен шаҳар ҳокимлиги, ФВВ Aнгрен шаҳар бўлими ва бир қатор ташкилотлар, Иккинчи жаҳон уруши ва афғон уруши фахрийлари иштирок этишди. Унда ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги чиқишлари ва ҳарбий техникалар паради шаҳар аҳолиси қалбида ўзгача шукуҳ уйғотди.

Тарихий маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон урушидан олдин Ўзбекистонда 6,5 миллион аҳоли яшаган, улардан 1 миллион 433 мингтаси Иккинчи жаҳон урушида қатнашган. 450 мингдан ортиқ ўзбек урушдан қайтиб келмаган, 130 мингдан кўпроғи ном нишонсиз кетган. Aҳолининг асосий қатламини болалар ва қариялардан ташкил этганини ҳисобга олган ҳолда, меҳнатга лаёқатли 60 фоиз аҳоли фронтга жалб этилган. Шу боисдан, ҳар йили урушда қозонилган ғалаба куни ўзгача шукуҳда нишонланади.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати