«Мардлар қўриқлайди Ватанни» мавзусида психологик тренинг ўтказилди.

4

Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларининг бирида  9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” ҳамда “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда  Республика маънавият ва маърифат маркази эксперти,фалсафа фанлари доктори профессор Жамила Шермухамедова, Тошкет ҳарбий округи хотин – қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис  Одина Одилова ва бошқа мутассаддилар иштирок этишди. Унда психолог Жамила Шермухамедова томонидан мастеркласс ва психологик тренинг ўтказилди.

Тадбир якунида фаол қатнашган ҳарбий хизматчиларга  совға тариқасида китоблар тақдим этилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати