Мудофаа вазирлиги ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида уюштирилган тадбир ўзгача руҳда бўлиб ўтди.

3

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар  хотирасини ёд этиш, тирикларини қадрлаш муқаддас бурч. Айни шу мақсадда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактабида катта байрам ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Тошкент ҳарбий округи ҳамда Сайхунобод туман ҳокимлиги ҳамкорлигида уюштирилган тадбир ўзгача руҳда бўлиб ўтди.

Унда Қуролли кучлар ашула ва рақс ансамбли томонидан концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати