Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам

2

Маратҳон дес Саблес – 240 км масофани қамраб олган 7 кунлик чўл марафони. Дунёдаги энг қийин марафонлардан бири бўлиб, бунда иштирокчилар қийин об-ҳаво шароитида( кундузи чидаб бўлмас даражадаги иссиқ, кечаси эса жуда совуқ) ва қийин жойларда(тошлоқ жойлар билан алмашадиган қумтепалар) югуриши керак. Шундай марафонлардан яна бири эса 42 км  195 м масофадаги “Байкал муз марафони”  бўлиб, Байкал кўлининг музлиги бўйлаб ўтади.  Дунёда ҳар йили бу каби марафонлар жуда кўп бора бўлиб ўтади.

Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари  ва шаҳар аҳолисининг барча ёш тоифадаги кишилари учун “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам “ шиори остида марафон ташкил этилди. Аҳоли ўртасида спортга муҳаббат уйғотиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган марафондан кўзланган амалий натижаларга эришилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати