Шон-шараф музейига  саёҳат уюштирилди.

3

Ватанга муҳаббат ҳисси бешикданоқ гўдак онгига сингдириб борилиши керак. Ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда эса уларга буюк аждодларнинг жасорат мактабини кўрсатиш ғоят муҳим аҳамиятга эга.Тошкент ҳарбий округи ҳамда Чирчиқ шаҳар Маҳалла фуқфаролар йиғини билан ҳамкорликда маҳалла ёшлари учун  II жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ташкил этилган Ғалаба боғига ва унинг таркибига кирувчи «Шон-шараф» музейига  саёҳат уюштирилди. Боғнинг асосий вазифаси ўтганлар хотирасини ёд этиш, ўзбек халқининг ғалабага қўшган ҳиссасини ҳар томонлама тарғиб ва ташвиқ этиш, II жаҳон урушининг аянчли асоратларини унутмаслик, доимо огоҳ бўлиш, ёшларни Ватанга  содиқлик руҳида тарбиялашдан иборат бўлиб, у  8 та бўлимдан ташкил топган.Саёҳат давомида ёшлар боғ билан яқиндан  танишиб, халқимизнинг шонли тарихи ҳақида тасаввурга эга бўлишди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати