Зангиота туманида ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди

2

Ватанпарварлик – улуғ фазилат. Ватан – инсоннинг туғилган, киндик қони тўкилган жойдир,болалик, ёшлик даври ўтадиган, таълим-тарбия топадиган, сафар қилса, мудом қўмсайдиган жойдир.Ватан туйғуси туфайли инсон ўзи яшайдиган уйни, ўзи яшайдиган маҳаллани, шаҳар-қишлоқни, Ватанни севади, уни обод қилади, унинг шаънини улуғлайди, ҳимоя қилади.

Оила – жамиятнинг таянчи сифатида фарзандларимиз онгида элу юртга, Ватанга муҳаббат туйғулари шаклланадиган маскандир.

Шу сўзларни амалда қўллаган ҳолда Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ватанпарварлик тадбирларининг давоми сифатида Зангиота тумани Хонобод маҳалласида ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати