Байрам арафасида бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Тошкент ҳарбий округи Қўшинлари Қўмондонлиги томонидан тақдирланди

5

Тошкент ҳарбий округида “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрамона тадбир ташкил этилди. Унда Тошкент ҳарбий округи Қўшинлари Қўмондонлиги, округ тасарруфидаги ҳарбий қисм тиббиёт ходимлари, ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг соғлигини сақлаш ва уларни санитария-эпидемамиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда  коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда ўз хизмат вазифасини намунали бажарган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати