Бўстонлиқ туманида 800 га яқин туман ёшлари иштирокида кўргазмали тадбирлар бўлиб ўтди

4

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда Бўстонлиқ туманидаги ҳарбий қисм ҳамкорлигида “Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирни Бўстонлиқ туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Нурметов очиб берди.
Тадбирда 800 га яқин туман ёшлари иштирок этди. Шунингдек, китоблар кўргазмаси, бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Бундан ташқари, ўқув курсларидан вакиллар ҳам иштирок этиб, таълим олиш истагида бўлган ёшларни 30 фоиз чегирма билан курсларга қабул қилишмоқда.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати