Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Чирчиқ давлат педагогика институти қошидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф буюрди (+фото)

5

Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Чирчиқ давлат педагогика институти қошидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф буюришди.


Дастлаб ҳарбий хизматчиларни музей раҳбари Наргиза Кенжаева ҳамда музей ходими Жаҳонгир Исмоиловлар музейга қўйилган экспонатлар билан яқиндан таништирди.

Сўнгра ҳарбий хизматчиларга институт Табиий фанлар факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Рустам Ҳамроев ҳамда география фани ўқитувчиси Акбар Шернаев ҳамроҳлигида “Artel” компанияси томонидан ташкил этилган “Смарт хонаси”ни томоша қилдилар.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати