МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ РЕГБИ ЖАМОАСИ БРИТАНИЯ ЖАМОАСИНИ ЙИРИК ҲИСОБДА МАҒЛУБ ЭТДИ (ВИДЕО+ФОТО)

10

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5-8-август кунлари Ўзбекистон ва Буюк Британия регби терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу ўйин икки жиҳати билан аҳамиятли: биринчидан, меҳмон жамоа Мудофаа вазирлиги спорт кулуби аъзоларидан иборат терма жамоа билан куч синашган бўлса, иккинчидан Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари билан қизғин баҳс олиб борди.

Қуёш қиздиришига қарамай, Ўзбекистон миллий университети стадиони томошабинлар билан гавжум бўлди.

Хавфли ва ўта тезкор саналган ушбу ўйиннинг биринчи кунида Буюк Британия терма жамоаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси билан куч синашиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Видео ушбу линкда👇👇👇

https://www.youtube.com/watch?v=lkIjyCKqmx4&feature=youtu.be

Иккинчи якунловчи ўйинда инглизлар Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари билан куч синашиб, кичик ҳисобда ғалаба нашидасини суришди.

Якуний натижаларга кўра, Мудофаа вазирлиги спортчилари олий ўринни эгаллаб, регби ватани бўлмиш Британия терма жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди.

Тақдирлаш маросимида кубог ва совғалар ўз эгаларига топширилди. Инглиз регбичиларига ўзбек миллий дўпписи ва миллий қадриятларимиз акс этган совғалар топширилди.

Қуйида ҳар икки ўйиннинг қайноқ нуқталаридан видео ва фотолавҳаларни тақдим этамиз.

 

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати