МАҲОРАТЛИ ДЕСАНТЧИ ЕРГА ҚУШ ПАТИДЕК ЕНГИЛ ҚЎНА ОЛАДИ (+ФОТО)

13

Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркиби Марказ десантчилар тайёрлаш базасида 600 метр баландликдан парашютдан сакраш амалий машғулотларини бажармоқда. Сакрашларда ҳарбий десантчилар ва парашют спорт командирлари жамоаси “Беркут-2”, “Мальва-24” парашютларида ўз маҳоратларини оширмоқда.

“Ми-8” вертолёти само узра кезар экан, довюрак десантчилар сакрашдаги ҳар бир элементни синчковлик билан амалга оширишга киришди. Подполковник Ғайрат Нурметов шогирдларига парашют инсоннинг бир бўлагига айланиб кетсагина унга бўйсунишини бот-бот таъкидлади. Чунки бунда нафақат жисмоний ҳаракат, балки психологик жараёнлар ҳам муҳим рол ўйнайди. Агар десантчи ерга қуш патидек енгил қўна олса, демак у ўз ишининг моҳири ҳисобланади.

Ҳам амалий, ҳам назарий жараёнлар еру кўкда давом этмоқда.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати