Соғлом авлод учун…

2

Тошкент ҳарбий округида Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди тиббиёт марказининг малакали шифокорлари иштирокида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва Қуролли Кучлари хизматчи аёллари учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. Ушбу тиббий кўрикда педиатр, терапевт, гинеколог, эндокринолог, лор ва бошқа мутахассислар кўриги ўтказилмоқда. Бундан ташқари УЗД, ЭКГ текширувлари ҳам ўтказилмоқда.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати