Қўмондон меҳрибонлик уйига ташриф буюрди.

2

Янги йил арафасида Тошкент ҳарбий округи Қўшинлари Қўмондони полковник Зорикжон Сайфудинов Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларни кириб келаётган янги 2021 йил билан қутлаш мақсадида ташриф буюрди.

Ташриф давомида болажонларга совғалар улашдилар, байрамона тадбир давомида болажонларга фахрий қоровул жамоаси, қўл жанги гуруҳи чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек авиамодель ва ТИР мусобақалари болажонлар хотирасида ўчмас бўлиб қолди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати