БИР ЮЗ БИТТА ҚАҲРАМОН

1

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шуҳрат Узақов ташаббуси билан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги марказдан олисда жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида “101” тарихий фильми ижодкорлари иштирокида учрашув ташкил этилди.Унда ҳарбий хизматчилар дастлаб “101” фильмини томоша қилишди.Иккинчи жаҳон урушида фашистларнинг хунрезликларидан бири – асир олинганларни таҳқирлаш, очлик, тинимсиз меҳнат, уйқусизлик орқали ҳамда инсон шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи тажрибалар ўтказиш билан аёвсиз жазолаш эди. Фильмда айнан концлагерда ўта оғир қийноқларга дош бериб, Гитлернинг маккорона режасини ва фашистларнинг жаҳон тарихини бошқа ўзанга буриб юборишга қаратилган қабиҳ ҳаракатларини буткул барбод қилишга муносиб ҳисса қўшган ватандошларимизнинг жасорати, фидойилиги ва мислсиз матонати очиб берилган.


Намойишдан сўнг ижодкорлар томонидан фильмнинг яратилиш тарихи ва суратга олиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув давомида, ҳарбий қисм кутубхонаси яна бир манба – “101” асари билан бойиди. Чин маънодаги садоқати билан қадр-қиммати осмон қадар бўлган ўғлонларини она-Ватан ҳеч қачон унутмайди. Бугунги ва келажак авлод уларнинг қаҳрамонликлари олдида ҳурмат билан бош эгади.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати