“Ватанпарварлик карвони” Келес туманида…

3

Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан бир нечта ҳарбий қисмлар, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти  курсантлари ҳамда Қуролли Кучлар ашула ва рақс ансамбли, Тошкент вилояти Ёшлар иттифоқи, Келес тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида 1600 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида “Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади!” шиори остида тантанали тадбир ташкил этилди.Тантанали тадбирда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, Фахрий қоровул чиқишлари ҳамда ҳарбий ансамбл, маданият ходимлари ижросида куй ва қўшиқлар намойиш этилди.

Бу каби “Ватанпарварлик карвони” тадбирлари нафақат ўсиб келаётган миллионлаб ёшлар қалбида ватанпарварлик руҳини тарбиялашга, ёшлар орасида ҳарбий касбга бўлган ҳавас ва қизиқишларни ортишига, меҳнаткаш халқимиз орасида Армия ва халқ якдиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати