Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади!

2

Тошкент вилоятининг Бекобод тумани «Дўстлик» маҳалласи «Ватанпарвар» хиёбонида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларидан бирининг ҳарбий хизматчилари иштирокида «Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

Унда ўқувчилар ва уюшмаган ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида Ватан ҳимоячиларининг турли кўргазмали чиқишлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиши, байрамона концерт дастури тақдим этилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати