“Ахборот хуружларининг замонавий кўринишлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

2

Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси ижтимоий-психологик тадқиқотлар бўлими мутахассиси, Қуролли Кучлар хизматчиси Ўрал Маматалиев ҳамда Тошкент ҳарбий округи психологи подполковник Акмал Зоировлар иштирокида “Ахборот хуружларининг замонавий кўринишлари”,  “Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлашда дин психологияси” ва “Муаммо ва вазият тушунчаси. Муаммоли вазиятлардан чиқиш йўллари” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.


Шунингдек, тадбир давомида масъул офицерлар иштирокида бўлинмаларда ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий фикрини ўрганишга қаратилган ҳарбий социологик сўров методикаси ўтказилди. Айниқса, ҳарбий хизматчилар орасида ўтказилган “Сабр” ва “Бир қадам” каби тренинглар кўпчиликда чуқур таассурот қолдирди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати