Янгийўлда ўқувчи-ёшлар Марказ фаолияти билан яқиндан танишди

2

Тошкент вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида Маънавият ва маърифат маркази Янгийўл шаҳар бўлими, Маданият бўлими, Ёшлар агентлиги Янгийўл шаҳар бўлими, Янгийўл шаҳар ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда умумтаълим мактаби ўқувчилари ва ёшлар сардорлари билан давра суҳбати ўтказилди. Унда ҳамкорлик ишлари, маънавий-маърифий ва ватанпарварлик тарғиботи тадбирлари ҳамда ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида иштирокчилар Марказ фаолияти, электрон ва ўқув кутубхонаси билан яқиндан таништирилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати