“Арми – 2020” халқаро ҳарбий ўйинлари ғолиблари ҳарбий қисмда тантанали кутиб олинди (фоторепортаж)

3

“Арми – 2020” халқаро ҳарбий ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида катта тантаналар билан кутиб олингани ҳақида хабар берган эдик.
Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмда ғолиблар юксак эътироф ва катта тантана билан кутиб олинди. Олқишлар остида бўлиб ўтган тадбирда Мудофаа вазирлиги, Тошкент ҳарбий округи, Миллий гвардия масъул вакиллари, ғолибларнинг ота-оналари, яқинлари, кекса-фахрийлар иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, 23 августидан 5 сентябригача давом этган «АрМИ – 2020» халқаро армия ўйинларида 30 дан ортиқ давлатнинг 160 дан зиёд жамоаси қаторида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16 йўналишда яъни, “Мерганлик марраси”, “Қуролсоз уста”, “Мусаффо осмон”, “Артиллерия олови устаси”, “Йўл патрули”, “Қўшин разведкаси аълочилари”, “Танк биатлони”, “Эльбурс ҳалқаси”, “Содиқ дўст”, “Хавфсиз маршрут”, “Дала ошхонаси”, “Ҳарбий ралли”, “Ҳарбий-тиббий эстафета”, “Мерганлар марраси”, “Отлиқ марафон”, “Автозирхли танктехника устаси” мусобақаларида фаол иштирок этди.
Ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 30 дан ортиқ мамлакат ҳарбийлари ўртасида жами 16 йўналишдан 14 тасида юқори поғоналарни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати