Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси тўлиқ реконструкция қилиниб, янгича дизайн ва форматда иш бошлади

2

Бугун, 29 август куни янгича дизайн ва форматда тўлиқ таъмирланиб, реконструкция қилинган Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирни Тошкент ҳарбий округи қўшинлари Қўмондони полковник Зокиржон Сайфудинов очиб бериб, ушбу янги бино ёшларимизга ватанпарварлик руҳини бера олдиган илк остона эканини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда сўз олган кекса фахрийлар, масъул офицерлар ушбу муҳташам ва кўркам бино улуғ байрам арафасида барчани бирдек қувонтирганини айтиб ўтишди.
Маълумот учун Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси биноси 2019 йил июн ва 2020 йил феврал ойи давомида тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, реконструкция қилинди. Бошқарма замонавий технологиялар билан таъминланди, яъни маълумотлар базаси, моноблок компьютерлар, Мудофаа вазирлиги, Тошкент ҳарбий округи, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва туман мудофаа ишлари бўлимлари билан видеоселектор алоқалари ўрнатилди. Сервер, базавий маълумотлар, типловизор, турникет ва хизмат машиналари билан таъминланган.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати