Тошкент ҳарбий округи ҳудудида байрам арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди (+фото)

2

Бугун, 30 июль куни Тошкент ҳарбий округи ҳудудида Мудофаа вазирлиги, Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари, ҳарбий шаҳарчаларда истиқомат қилувчи оилалар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.
Карантин қоидалари асосида ташкиллаштирилган ярмаркада гўшт ва полиз экинлари, мева ва сабзавотлар, турли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзолари учун тақдим этилди.
Бу каби ярмаркалар тез-тез ташкил этилиб, ватан ҳимоячилари учун қулайликлар яратилаётгани барчани қувонтирмоқда.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати