Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмда икки нафар ҳарбий хизматчи нафақага кузатилди (+фото)

2

Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда икки нафар ҳарбий хизматчини нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳарбий қисм қўмондонлиги вакиллари, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар нафақага кузатилаётган подполковниклар Одилжон Ҳамдамов ҳамда Салоҳиддин Муродов фаолияти ҳақида тўхталиб, уларнинг келгусидаги ишларида улкан зафарлар тилашди.
Ҳарбий оркестр ижросидаги жанговар куйлар барчани бирдек руҳлантирди. Табрик сўнгида ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан тантанали тадбир қаҳрамонларига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати