Ҳарбий қисмда мутасадди вакиллар томонидан ҳайдовчилар шахсий таркиби тўсатдан текширувдан ўтказилди (+фото)

2

Ҳарбий қисмда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳарактлар бўлими бошлиғи майор Нурали Баҳовиддинов маъруза қилиб, ҳарбий хизматчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаси бузилиши ҳолатларида белгиланадиган жавобгарликлар хусусида тўхталиб ўтди. Тадбир давомида соҳа вакиллари томонидан тўсатдан барча зарурий ҳужжатлар текширилди. Ҳайдовчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт ва суғурта ҳужжатлари мавжудлиги ўрганилди.


Сўнгра ҳайдовчилар шахсий таркиб иштирокида амалий машғулотлар ташкиллаштирилиб, муҳим кўрсатмалар бериб борилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати