Ҳарбий қисмда аёллар ўртасида ташкиллаштирилган турли мусобақалар таассуротларга бой бўлди (+фото)

2

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган ҳарбий қисмда Махсус авария тиклаш бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари, ҳарбий қисмдаги Ёшлар иттифоқи кенгаши аъзолари ҳамда Зангиота тумани Ёшлар иттифоқи кенгаши етакчилари ўртасида “Ёшлар ойлиги” доирасида спорт ҳамда ош тайёрлаш мусобақалари ўтказилди.


Карантин қоидалари асосида ўтган мусобақада Ёшлар иттифоқи Зангиота тумани кенгаши раиси, Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ҳамда ҳарбий қисм Тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари иштирок этишди.


Бир-биридан муросасиз кечган баҳсларда ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташаббускорлар томонидан муносиб тақдирланди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати