Ангренда 167 нафар ўзбек ўғлонларига қўйилган ёдгорлик мажмуаси пойига гулчамбар қўйилди (+фото)

2

Ангрен шаҳрининг сўлим гўшаларидан бирида 1945 йил Иккинчи жаҳон урушидан қайтмаган 167 нафар ўзбек ўғлонларига қўйилган ёдгорлик мажмуаси бор. Ҳарбий хизматчилар у ерга тез-тез ташриф буюриб, суронли дамларда ўзбек халқи бошига тушган мусибатларни хотирлашади. Бу жой ҳалок бўлган юрт ўғлонларининг хотирасини ёд этувчи табаррук маконга айланишга улгурган.


Ангрен шаҳридаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, 29 умумий ўрта таълим мактаби директори, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаоллари, ўқувчи-ёшлар, “Нуроний” жамғармаси вакиллари ҳамкорлигида ушбу хотира монументига ташриф буюрилиб, ҳайкал бойига гулчамбар қўйилди.


Ўтганларнинг номлари хотирланиб, ўзаро мулоқотлар ташкиллаштирилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати