62 нафар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари Бўстонлиқ туманидаги “Баркамол” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳига жўнаб кетишди (фоторепортаж)

3

Тошкент гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг 62 нафар фарзандлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Баркамол” ёзги болалар соғломлаштириш оромгоҳига йўл олишди.


Қуролли Кучлар давлат музейида ташкиллаштирилган тантанали кузатиш маросимида Мудофаа вазирининг Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда мутасадди вакиллар иштирок этишди.


Тадбир давомида болажонларга ёзги таътилларини мароқли ўтказишлари учун турли бадиий китоблар, эсдалик совғалар топширилди.


Болажонларнинг 10 кун давомида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ёзги таътилни мазмунли ўтказишлари режалаштирилган.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати