Водород бомбаси атом бомбасидан қандай фарқ қилади?

4

Атом ва водород бомбалари ядро қуролларига киради, бироқ уларнинг ишлаш принциплари бир-биридан фарқ қилади, деб ёзади “Аргументи и факти”.

Ядро (атом) бомбасида портлаш чоғида энергия плутоний ёки уран-235 оғир ядроларининг бўлиниши оқибатида энергия ажралади. Кейинроқ улар енгилроқ ядроларга айланади. Водородли жараёнда эса энергия ажралиши водород ядролари термоядровий синтези ҳисобига юз беради.

Атом бомбаси портлаши нима ҳисобидан юз беради?

Ядро бомбасида энергия ажралиши бомба ичидаги моддалар (уран изотоплари ёки плутоний) заряди детонациясидан сўнг бошланади. Детонациядан сўнг изотоплар парчаланади ва нейтронларни эгаллай бошлайди. Занжирли жараён кечади — атом ортидан атом. Барча атомлар парчалангандан сўнг ядро реакцияси бошланади. Заряд массаси танг кўрсаткичга етганидан сўнг улкан миқдордаги энергия ажралиши юз беради ва бу портлашни келтириб чиқаради.

Водород бомбаси портлаши ниманинг ҳисобидан юз беради?

Водород бомбасида энергия ажралишининг бошқача жараёни содир бўлади. Дастлаб оғир ядролар литий дейтеридини гелий ва тритийга парчаланиши юз беради. Кейин гелий ва тритий негизида термоядровий синтез ишга тушади. Бу жанговар заряд ичининг бир лаҳзалик қизишига ва кучли портлашга олиб келади.

Қайси бомба кучлироқ?

Термоядровий бомба кучи атом бомбаси кучидан юз минг марта ошиқ бўлиши мумкин. Атом бомбаси портлаш кучи килотонналарда (1 килотонна = 1 000 т в тротил эквивалентида) ҳисобланади. Термоядровий бомба кучини ўлчаш бирлиги — мегатонна ёки тротил эквивалентида 1 000 000 т в.

Манба: Daryo.uz