Сирдарёда психологик дарслар: “Шахс, шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари”, “Оилавий муносабатлар ва оилавий конфликтлар”…

3

Аввал хабар берганимиздек, Мудофаа вазирлиги ҳарбий психологларидан ташкил топган ишчи гуруҳ таркибида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий психологлари ҳам Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида юзага келган табиий офат оқибатида эвакуация қилинган аҳоли билан ижтимоий-психологик тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқдалар. Ҳарбий психологлар табиий офат оқибатида жабрланган фуқаролар билан жамоавий ва якка тартибда психологик консултация ва психокоррекцион тадбирларни амалга оширган ҳолда уларнинг  руҳиятига салбий таъсир қилаётган ваҳима, қўрқув ва тушкунлик ҳамда улардаги хавотирланиш ҳолатларини буткул бартараф этишди.

Ҳозирги кунда ҳарбий психологлар томонидан Гулистон шаҳридаги Олимпиа захиралари коллежи, Гулистон шаҳар академик лицейи ва 3-сонли ихтисослаштирилган махсус санъат мактаби биноларида эвакуация қилинган фуқароларнинг психологик билимлари ва кўникмаларини ҳамда психологик маданиятини ошириш мақсадида “Шахс, шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари”, “Ёш даврларининг ўзига хос хусусиятлари ва инқирозлари”, “Оилавий муносабатлар ва оилавий конфликтлар” каби мавзуларда психологик машғулотлар ташкиллаштирилмоқда. Шунингдек, аҳоли ўртасида асоссиз ва салбий ахборотлар тарқалишини олдини олиш, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини барқарорлаштиришга қаратилган психологик тренинг, машқ ва мотивацион тадбирлар яхши самара бермоқда. Табиий офат натижасида жабрланган аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати