Тошкент ҳарбий округи Қўмондони бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлади (+фото)

2

Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида вилоятнинг Оқолтин, Сардоба, Мирзаобод туманларида истиқомат қилувчи аҳоли уйларига жиддий зарар етганидан хабарингиз бор.

Техноген омилларни ўз вақтида бартараф этиш, шунингдек сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларимизга кўмак кўрсатиш мақсадида Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий округлар томонидан моддий-техник таъминот турлари сифати бўйича “Энг яхши дала лагери” кўрик-танлови ўтказилди.

Ушбу танловда Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари юқори салоҳиятга эга эканликларини амалда исботлай олишди.

Куни кеча тошқинни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Тошкент ҳарбий округи Қўшинлари Қўмондони томонидан тақдирланди.

Округ Қўмондони полковник Зокиржон Сайфудинов ҳарбий хизматчиларга фидоийлиги учун чуқур миннатдорлик билдирар экан, ҳарбий қисм командирлари ва ҳарбий хизматчиларни фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати