Ҳарбий қисмда мактаб ўқувчилари шоира Зулфия ижодидан намуналар ўқишди (+фото)

4

Мустақиллик йилларида ибратли ҳаёт кечирган, кенг ижтимоий фаолият олиб борган шоира Зулфия бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббати, олижаноб инсоний фазилатлари, халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги хизматлари учун юксак ҳурмат ва эъзозга сазовор бўлди. Ўзбекистон ҳукумати атоқли шоиранинг маданиятимиз тараққиётидаги катта хизматларини эътиборга олиб 1999 йили Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этди.


Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида шаҳардаги 10 сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари ва педагоглари иштирокида “Бахтим шу – Ўзбекнинг Зулфиясиман” номли адабий кеча ташкил қилинди.
Бундан кўзланган асосий мақсад шоиранинг ижоди билан ҳарбий хизматчиларни яқинроқ таништириш, уларнинг бадиий савияси ва дидини янада шакллантиришдан иборат.


Тадбир чин маънода мушоирага айланиб кетди. Ташриф буюрганлар шоиранинг баҳор, муҳаббат, соғинч, айрилиқ ва изтироб, меҳр ва муҳаббатга йўғрилган шеърларидан намуналар ўқишди.
Учрашув сўнгида ҳарбий қисм ҳудудида ташкил этилган кўргазмали машғулотлар ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати