Ангрен умумқўшин тоғ полигони: Баҳор ва болаликни эслатувчи халқ ўйинларига гувоҳ бўлинг… (фоторепортаж)

2

Наврўз. Бу байрам бизга ўтмишимизни ва ўзлигимизни эслатиб турувчи асл байрам. Дала-қир яшил майсалар билан безанган бундай паллаларда киши беихтиёр ўз болалигингни, миллий ўйинларни эсга олади.
Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари ҳамда умумтаълим ўрта мактаб ўқувчилари Ангрен умумқўшин тоғ полигонида миллий урф-одатларимиз, ўйинларимизни яна бир бор эсга олишди.
Биз энтикиб эслайдиган ўнлаб ўйинлар, мусобақалар барчага олам-олам завқ бағишлади.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати