Чирчиқда уюшган ва уюшмаган ёшлар иштирокида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди (+фото)

3

Тошкент ҳарбий округи, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Чирчиқ шаҳар ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Кимёгарлар” маданият саройида уюшган ва уюшмаган ёшлар иштирокида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.


Ишсизлар сонини камайтириш, ёшларни керакли иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида ўтказилган ярмаркада кўплаб ёшлар бўш иш ўринлари билан танишиш ҳамда ўзларига муносибини танлаш имкониятига эга бўлишди.


Ярмарка давомида ёшларга ҳамда йиғилганларга армиямиз қудратини намоён этиш, уларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмлари томонидан тайёрланган қўл жанги чиқишлари, ҳарбий қурол-яроқ ва техникалар кўргазмаси намойиш этилди.


Энг муҳими, шу куни бир неча ёшлар билан меҳнат шартномалари имзоланди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати