Чирчиқ шаҳрида “Мустаҳкам оила – юрт таянчи” мавзусида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди (+фото)

2

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокуратураси, Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамда Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисм билан ҳамкорликда “Мустаҳкам оила – юрт таянчи” мавзусида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Республика ҳарбий прокуратурасидан адлия капитани А.Мўминов, Чирчиқ ҳарбий прокуратурасидан адлия катта лейтенанти А.Исаров, Вазирлар Махкамаси хузуридаги оила илмий тадқиқот маркази мутахасиси М.Холиқова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси академиги Ф.Қўшбоев, Қуролли Кучлар академияси академиги Т.Бурхонов, Чирчиқ шаҳар “Оила” маркази раҳбари Т.Бўтаева ҳамда қатор муассаса вакиллари иштирок этди.


Бундан кўзланган асосий мақсад ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида мавжуд муоммаларини аниқлаш, хусусан ота-она ва фарзандлар, эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни шакллантириш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган масалаларни бартараф этишдан иборат.


Давра суҳбатида мутахассислар томонидан оила мустаҳкамлигини асраш борасидаги муҳим тавсиялар бериб ўтилди. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари томонидан берилган кўплаб саволларга мутасадди вакиллар томонидан жавоб қайтарилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати