Бектемирнинг рақиби жангга бир кун қолганида ўзгарди…

3

Хабар берганимиздек, ҳамюртимиз мексикалик Марко Антонио Перибанга қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ, жанг учун вазн ташлаш жараёнида Перибаннинг соғлиғи ёмонлашган, шу сабабли у Бектемирга қарши жанг қила олмайдиган бўлди.
Ҳамюртимиз эртага бошқа бир мексикалик боксчи – Оскар Кортесга қарши рингга кўтарилади. Рақибнинг статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, Кортес шу кунгача проф боксда 32 та жанг ўтказган ва уларнинг 27 тасида ғалаба қозонган (14 та нокаут). 5 маротаба мағлуб бўлган (4 та нокаут).
Эслатиб ўтамиз, жанг Тошкент вақти билан 15 февраль куни эрталаб ўтказилади. Баҳс АҚШнинг Калифорния штати Анахайм шаҳрида ташкил этилади.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати