Ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирокида психологик тест синовлари ўтказилди (+фото)

4

Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларининг бирида бўлинмалар орасида соғлом муҳитни шакллантириш, ахлоқий-руҳий сифатларни яхшилаш мақсадида ҳарбий қисм психологи майор Озод Усмонов томонидан психологик тест синовлари ўтказилди.


Бундан кўзланган мақсад – шахсий таркибнинг мураккаб жанговар вазиятларда ўзини тута билиши, стрессни енгиш, тез ва тўғри қарор қабул қила олиш кўникмасини шакллантиришдан иборат.


Машғулотлар давомида руҳий йўлаклардан ўтган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий психологлар томонидан таҳлилий хулосалар берилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати