Ахлоқий-руҳий машғулотларда ўзаро ҳамжиҳатлик мустаҳкамланмоқда (+фото)

3

Aскар жанговарлиги унинг руҳияти билан боғлиқ. Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларидан бирида шахсий таркиб билан жисмоний вазифаларни кўнгилдагидек адо этиш, кутилган натижаларга эришиш, шахсий таркибнинг руҳий-психологик тайёргарлигини мустаҳкамлаш мақсадида ахлоқий-руҳий тайёргарлик тадбирлари бўлиб ўтди.


Капитан О.Холиқов ва капитан С.Саъдуллаев томонидан отиш тайёргарлиги ва марш юриш машғулотлари олиб борилиб, ҳарбий хизматчиларга муҳим кўрсатмалар бериб борилди.
Бу каби машғулотлар шахсий таркибнинг жипслигини ошириш, уларнинг бирдамликдаги ҳаракатларини ташкиллаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати