Тошкент ҳарбий округи саҳналарида таниқли актёрлар Навоий ва Бобур сиймоларини жонлантиришди (+фото)

3

Тошкент ҳарбий округида Навоий ва Бобур таваллудига бағишланган саҳналаштирилган маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Бу икки даҳо ижоди нафақат февраль ойида, йил давомида, умр давомида нишонланадиган байрамдир. Айниқса, Навоий асарлари бутун дуё тилларида жарангламоқда.


Тадбирда Тошкент ҳарбий округи шахсий таркибига Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси актёрлари томонидан Навоий ва Бобур ҳаётига бағишланган спектакллар намойиш этилди.


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толибжон Мўминов Иззат Султон асари асосида саҳналаштирилган “Навоий” спектаклида жонлантирган Алишер Навоий образи ҳақида гапирар экан туркий халқлар даҳоси тилнинг жозибаси ва латофатини дунёга кўрсата олганини таъкидлаб ўтди.


Тадбир давомида театр актёр ва актрисалари томонидан монологлар, ҳикматли сўзлар, ғазал ва рубоийлар ўқиб эшиттирилди. Айниқса, Навоий ва Бобур ғазаллари билан ижро этилган қўшиқлар кўпчиликни чуқур ўйга толдирди.
Шу каби тадбирлар Тошкент ҳарбий округининг барча ҳарбий қисм ва муассасаларида кенг кўламда нишонланмоқда.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати