БАТАЛЬОН ТАКТИК ГУРУҲИ ТОМОНИДАН УЗОҚ МАСОФАГА ЮРИШ ВА ОТИШ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ (+ФОТО)

2

Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларининг бирида батальон тактик гуруҳи шахсий таркиби иштирокида узоқ масофага пиёда юриш ва отиш машғулотлари бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган асосий мақсад шахсий таркибнинг руҳий чидамлилик даражасини ошириш, мақсадга эришиш иштиёқини шакллантириш, ҳар қандай вазиятларда ҳам стрессни енгиб ўтишга ўргатишдан иборат.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати