“ТОШ КЎТАРИШ” СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ОКРУГ ЧЕМПИОНАТИ ЎЗ НИҲОЯСИГА ЕТДИ (+ФОТО)

2
DCIM100GOPROGOPR1406.JPG

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган ҳарбий қисм спорт базасида “Тош кўтариш” спорт тури бўйича округ чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада округ тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларининг жами 48 нафар ҳарбий хизматчилари 60, 65, 70, 75, 80, 85, 90 ва +90 кг вазн тоифалари бўйича ўзаро беллашди.

Яккалик ва жамоавий ҳисобда энг яхши натижа кўрсатган спортчилар ва жамоалар ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди.

Муросасиз кечган баҳсларда умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм жамоасига, 2-ўрин Бўстонлиқ туманига қарашли ҳарбий қисмга, 3-ўрин эса Ширин шаҳри ҳарбий қисми жамоасига насиб этди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати