МЕН ЮРТИМНИНГ ВАТАНПАРВАР ФАРЗАНДИМАН…

6

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари томонидан пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 86-умумтаълим мактабида ўқувчилар билан “Мен юртимнинг ватанпарвар фарзандиман” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад,  ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарвалик руҳида тарбиялаш,  ҳарбий касбга бўлган ҳавас ва қизиқишларини оширишдан иборат.

– Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияланган ёшлардан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди – дейди курс бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, капитан Шерқўзи Ҳакимов.

Шу билан бирга, Халқ депутатлари Алоқа ҳарбий институт курсантлари Халқ депутатлари Юнусобод туман кенгаши депутати Фозилжон Раҳмонов, Улуғбек Мусаев ҳамда Туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Маҳкамовлар иштирокида Маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. “Энг катта бойлигимиз – тинчлик ва барқарорликда” мавзусида ўтказилган суҳбат давомида курсантлар томонидан берилган саволларга депутатлар атрофлича жавоб беришди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати