ТОШКЕНТ ҲАРБИЙ ОКРУГИ ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРИДА НАЗОРАТ ТЕКШИРУВ СИНОВЛАРИНИНГ 3-КУНИ ЯКУНЛАНДИ (+ФОТО)

6

Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларидан бирида Мудофаа вазирлиги томонидан назорат текширув имтиҳонларининг 3-куни ўз ниҳоясига етди.

Эрта тонгдан ҳарбий хизматчилар Чирчиқ дала ўқув майдонида амалий отиш машғулотларини бажаришга киришди. Шу билан бирга, ҳарбий қисм ҳудудида ҳаво десант тайёргарлиги, маънавий-маърифий тайёргарлик ҳамда саф тайёргарлиги йўналишлари бўйича синов имтиҳонлари қабул қилинди.

 Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати