Муассасалар

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий таълим муассасалари

Ҳозирги кунда Мудофаа вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти, Мудофаа вазирлиги ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, Тошкент Тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультетлари  мамлакатда миллий кадрларни тайёрлаш тизимини юқори поғонага кўтарди.

2017 йил апрел ойида Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг асрлик шонли аънаналарини давом эттириш, офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада юқори сифатга кўтариш мақсадида, унинг базасида мутлақо янги кўринишга ва мазмун эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинди.

Муассасалар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб бердилар.

Академияда олиб бориладиган ўқув жараёни Қуролли Кучларни ислоҳ қилишнинг устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дастурлар, ҳарбий санъатни ривожланиш тенденциялари, замонавий таълим стандартлари ва талаблари асосида амалга оширилмоқда. Таълим жараёнида ҳар бир битирувчи ҳарбий мутахассислик учун белгиланган тегишли билимлар ва амалий кўникмаларни, штаб офицерларига хос маданият асосларини ўзлаштириб, хизмат-жанговар фаолиятида учраши мумкин бўлган турли вазиятларда тегишли ҳамда ностандарт қарорлар қабул қилиш кўникмасини эгаллайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги 2928-сонли Қарорида Қуролли Кучлар янги Академиясини сифатли ҳарбий таълим берувчи етакчи олий ҳарбий таълим муассасасига, намунали ҳарбий фан марказига айлантирилди.

2018 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларнинг янги академиясига ташриф буюрди. Президент ташриф мобайнида академияда мавжуд бўлган ўқув моддий база, Академия тарихи музейи экспонатлари билан танишиб, ахборот-ресурс марказини кўздан кечирди, профессор-ўқитувчилар таркиби, тингловчилар ва курсантлар билан суҳбатлашди.

Ўқув жараёнини таъминлаш ва моддий-техник базасини такомиллаштириш мақсадида янги академияда 12 та кафедра ташкил этилди, барча ўқув бинолари, ётоқхона фонди ва маиший хизмат объектлари қайта қурилди ва янгиланди. Ўқув синфлари ва аудиторияларнинг ўқув-моддий базасини янгилаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳарбий назария ва амалиётнинг муҳим ва долзарб муаммолари бўйича машғулотлар Мудофаа вазирлиги ва Қуролли Кучлар Бош штаби раҳбарияти томонидан ўтказилмоқда. Алоҳида маърузаларни ўқиш учун бошқарув рганлари ва қўшинлардан етакчи мутахассислари, Республиканинг етакчи олий таълим муассасаларидан эксперт ва мутахассислар таклиф этилмоқда.

Қуролли Кучлар Академиясига Ўзбекистон фуқароси бўлган, тугалланган ўрта маълумотли 17 ёшга тўлган, лекин 21 ёшдан ошмаган, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ўтаб бўлган, 25 ёшгача бўлган ўғил болалар кириб ўқиш ҳуқуқига эгадирлар.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хохлаган фуқаролар ўзларини яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлимларига ариза билан ҳарбий хизматчилар ўз хизмат ўташ жойига билдирги билан мурожаат қилади.

Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришни хохлаган фуқаролар томонидан МИББга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • Ариза;
  • Паспорт нусхаси;
  • Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

Чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки ҳарбий гувоҳномаси;

Номзод томонидан қўлда ёки комьпютерда ёзилган таржимаи ҳол;

Ўқиш, иш (хизмат) ва яшаш жойидан маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила-аъзолари кўрсатилади);

Ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишлаётган бўлса);

Ота-онасининг ОҲТМ ўқишга киришга розилик хати;

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар (асли ва нусхаси);

3х4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5х6 смўлчамдаги 4 та фотосуратлар (бош кийимсиз);

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ўқув юртларида тест имтиҳонлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази томонидан 5 июль куни ўтказилади. Тест синовлари ДТМ вакиллари томонидан уч тилда – ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади ва қуйидаги фанлардан блоклар тузилган:

  • Математика; (3,1)
  • Физика; (2,1)
  • Она тили ва адабиёт. (1,1)Билим юртининг манзили: 100023, Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси, 2.

Академияда 3 та факултет фаолият юритади:

  •       Умумий қўшин факултети (бакалаврят);
  •       Қўмондонлик – штаб факултети (магистиратура);
  •       Малака ошириш факултети.

Қуролли Кучлар Академияси Умумқўшин факултети битирувчиларига лейтенант ҳарбий унвони, олий маълумотли мутахасис дипломи ва ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

Қуролли Кучлари Академияси Умумқўшин факултетида қуйидаги мутахасислар бўйича офецерлар тайёрланади;

  • Мотоўқчи ва чегара бўлинмалар командири (ўқиш муддати 4 йил)
  • Тарбиявий ва мафкуравий ишлар тактик қумондонлиги офецерлар  (шқиш муддати 4 йил)
  • Қўшин разветка тактик қўмондонлиги офкцерлари (ўқиш муддати 4 йил)
  • Қўшинлар фронт орти тактик қўмондонлиги  офецерлари (кийим-кечак, озиқ-овқат, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари таъминоти) (ўқиш муддати 4 йил)
  • Кимё қўшинлари тактик қўмондонлиги офецирлари (ўқиш муддати 4 йил)
  • Муҳандис қўшинлари тактик қўмондонлиги офецирлари (ўиш муддати 4 йил)

Академиянинг асосий вазифаси ҳарбий бўлинмани бошқара оладиган Ватанга садоқатли командир, мураккаб тактик вазияларда, тезкор ва ностандарт қарор қабул қила оладиган, мустақиллик ғояларига содиқ, интеллектуал салоҳиятли, кенг дунё қарашли ва ўз Ватани, Қўролли Кучларига содиқ офицер кадирларни тайёрлашдан иборат.

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти

Чирчиқ Олий танк Қўмондон муҳандислик билим юртига қабул қилиш шартлари

Билим юртида ўқишга кириш истагини билдирган шахслар ўқишга кириш йилининг 1 апрель кунига қадар яшаш жойидаги туман ёки шаҳар мудофаа ишлари бўлимига ариза берадилар.

  • Тугалланган ўрта маълумотга эга бўлган;
  • 25 ёшгача бўлган офицер ҳарбий унвонига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар;
  • 17 ёшдан 21 ёшгача бўлган, шу жумладан қабул йили 17 ёшга тўладиган Ўзбекистон Республикаси фуққаролари қабул қилинади.

Аризада абитуриентларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва ойи, турар жойининг манзили, олий ҳарбий билим юртининг номланиши, мутахасисилиги кўрсатилади. Аризага таржимаи ҳол, иш жойидан (ўқиш жойидан), ишламайдиганлар – маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома, ўрта маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси (ўқув юрти битирувчилари учун уч чорак баҳолари кўрсатилган табелнинг нусхаси); иккита 4,5х6 см ва 6 та 3х4 ўлчовидаги (бош кийисиз) тасдиқланган фотосурат, турар жойидан, оилавий ҳолати, ота-оналар учун маҳалла фуқаролар йиғинидан) маълумотномалар илова қилинади.

Абитуриентлар ҳарбий билим юртига келганларида қабул комиссисиясига паспорт, ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлиги ҳақидаги гувоҳнома, ўрта маълумоти ҳақидаги ҳақидаги ҳужжат (аттестат, диплом), туғилганлиги туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусҳалари ва озиқ-овқат аттестатларини (ҳарбий хизматчилар) тақдим қиладилар.

Били юртига ҳарбий-профессионал танлов ва тест синовлари топшириш учун номзодларни чақириш вилоятлар мудофаа ишлари бошқармалари ва ҳарбий қисм командирлари орқали амалга оширилади.

Номзодлар билим юртига мудофаа ишлари бўлимлари ва ҳарбий қисм команндирлари томонидан берилган йўлланма ва бепул ташиш ҳужжатлари асосида келадилар

Билим юртига келган номзодлар бепул овқат ва ётоқхона билан таъминланадилар.

Абитуриентлар йиғинда иштирок мобайнида юқори даражадаги уюшқоқлик, интизомлилик, билим юртида қабул қилинган кун тартибига риоя қилиш талаб этилади.

Билим юртида ҳарбий-касбий танлов қуйидагича амалгга оширилади:

Ҳужжатларни ўрганиш;

Биринчи кунда: Психофизиологик ўрганиш. Интеллектуал қобилият, шахс сифатлари, билим юртида мувафаққиятли таълим олиш учун зарур бўлган конкрет шахс хусусиятларини аниқлашга йўналтирилган психологик тестлар асосида психологик текширув амалга оширилади. Психофизиологик тест натижалари асосида касбий яроқлик гуруҳи аниқлаштирилади:

Р-1 биринчи навбатда тавсия этилади;

Р-2 тавсия этилади;

Р-3 шартли равишда тавсия этилади;

Р-4 тавсия этилмайди ва танловнинг тадбирларига қўйилмайди. Улар доимий турар жойига, ҳарбий хизматчилар эса ҳарбий қисмга жўнатилади.

Иккинчи кунда: Тиббий кўрикдан ўтказиш тегишли вазирлик идоранинг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахасисиларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ўтказилади.

Тиббий кўрик ҳарбий шифокор мутахасислар томонидан якуний тиббий кўрикдан ўтказилади. Кўрик жараёнида электрокардиография, рентгенологик лаборатория (тўлиқ қон анализи лейкоформула билан бирга) ва бошқа текширувлардан ўтилади. Текширув натижалари асосида яроқлилик даражаси шаклланиб, натижалар ижобий бўлган тақдирда танловнинг кейинги тадбирларида иштирок этишга рухсат берилади. Агар соғлиқ ҳолати бўйича ҳарбий билим юртига ўқишга киришга яроқсиз топилганлар доимий турар жойига, ҳарбий хизматчилар хизмат жойига қайтарилади.

Учинчи кунда: Ёзма иш ва компьютер техникаси ва ахборот-коммуникатция технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текширувлари ўтказилади. Ёзма иш вазирликлар ва идораларнинг тегишли мутахасислари жалб этилган ҳолда, диктант (баён ёки иншо) ёзинш йўли билан номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида амалга оширилади. Ёзма ишни ўтказиш методикаси вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади. Ёзма иш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишга ҳисобга олинади. Компьютер техникаси ва ахборот коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш шахсий компьютердан фойдаланувчи даражасида, идора дастурий иловалари билан интернет тармоғида локоал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича номзоднинг кўникмаларини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.

Тўртинчи кунда: Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятларини ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш натижалари, компьютер техникаси ва ахборот коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.

Якка ттартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисидаги узил-кесил қарор қабул қилинади.

Тест синовлари мажмуи қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади:

  • Математика (3,1)
  • Физика (2,1)
  • Она тили ва адабиёт (1,1)
  • Танк қўшинлари тактик қўмондонлиги;
  • Ҳаво-десант қўшинлари тактик қўмондонлиги;
  • Теппопизмга қапши купашиш бўлинмалапи тактик қўмондонлиги;
  • Махсус операциялар кучлари бўлинмалари тактик қўмондонлиги;
  • Зенит ракета қўшинлари тактик қўмондон-муҳандислиги;
  • Зирхли танк қуроллари ва техникалари тактик муҳандислиги

мутахассисларини тайёрлайди. Ўқиш муддати 4-5 йил.

Билим юртининг манзили: 111715, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 15.
Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти

Билим юрти:

  • Вертолёт авиацияси тактик қўмондонлиги (учувчилар);
  • Авиация тактик муҳандислиги (авиация жиҳозларини ишлатиш);
  • Авиация тактик муҳандислиги (учиш аппарати двигателларини ишлатиш);
  • Авиация тактик муҳандислиги (радиоелектрон жиҳозларини ишлатиш);
  • Авиация тактик муҳандислиги (авиация қуролларини ишлатиш)

каби мутахассисларни тайёрлайди. Ўқиш муддати 5 йил.
Билим юртининг манзили: 108000, Жиззах шаҳри, Ҳамроқул Носиров кўчаси, 3.

Тест  синовларини тайёрлаш ва ўтказиш

Тест синовлари йилнинг 5 июлида ўтказилади.

Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест Маркази томонидан амалга оширилади.

Тест синовлари уч тилда – ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Тест саволлари тўплами қуйидаги фанлар бўйича тузилади:

математика фанидан – ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл;

физика фанидан – ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл;

она тили ва адабиёт, чет тилидан – ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл белгиланган.

Ҳар бир саволлар тўплами 36 та топшириқни ўз ичига олади.

Тест синовларини топшириш учун 3 соат вақт берилади.

Тест синовларини ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича жавобгарлик жойлардаги Давлат тест Маркази вакиллари ва ҳокимиятлар томонидан тайинланган ауди­тория раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

Курсантларни сафга қабул қилиш

Номзодларни курсантлар сафига қабул қилиш ва мутахассисликлар бўйича тақсимлаш билим юрти қабул комиссияси томонидан ҳар бир номзоднинг тест синовла­ри натижасида олган жами баллари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасдиқлаган олий ҳарбий таълим муассасаларини бутлаш режаси асосида амалга оширилади.

Умумий қоидалар

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртига (ЎРОҲАБЮ) ҳарбий таълим олиш истагини билдирган, ўрта маълумотга эга, юксак ахлоқий-ишчанлик қобилиятига эга бўлган, қабул шартлари, касбий танловнинг барча талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Билим юртида қуруқликдаги қўшинлар вертолёт авиацияси ҳамда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучлари қўшинларига қуйидаги мутахассисликлар бўйича ҳарбий кадрлар тайёрланади:

-самолёт авиацияси тактик қўмондон-учувчилиги;

-вертолёт авиацияси тактик қўмондон-учувчилиги;

-ҳаводаги ҳаракатларни бошқариш мутахассислиги;

-учиш аппаратлари ва двигателларига хизмат кўрсатиш бўйича авиация муҳандислиги;

-учиш аппаратларининг авиация қуролларига хизмат кўрсатиш бўйича авиация муҳандислиги;

-учиш аппаратларининг авиация жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўйича авиация муҳандислиги;

-учиш аппаратларининг радиоелектрон жиҳозларига хизмат кўрсатиш бўйича авиация муҳандислиги.

Ўқиш муддати – 5 йил.

Ўқиш давомида курсантларга ҳар йили қишги сессия тугалланганидан сўнг икки ҳафта (рағбатлантирувчи) ва ўқув йили якунланганидан кейин бир ой муддатга таътил берилади.

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудуди бўйлаб таътил ўташ манзилига бориш ва қайтиш учун бепул йўл ҳужжатлари билан таъминланади.

Тўлиқ ўқиш курсини тугатган ва Давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширган курсантлар таянч олий ҳарбий маълумотга эга бўладилар, уларга «ЛЕЙТЕНАНТ» офицерлик унвони ва фуқаролик мутахассислиги бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом берилади.

Билим юртига танлаш тадбирлари 4 босқичда амалга оширилади:

1 босқич (Ҳарбий-профессионал йўналиш) МИБ ёшларни чақириққача тайёрлаш ўқитувчиларини жалб этган ҳолда академик литсей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари билан доимий равишда олиб борилади.

2 босқич (Дастлабки танлаш) МИБ, ҳарбий қисм ва Олий ҳарбий таълим муассасалари (ОҲТМ) кичик комиссиялари билан биргаликда белгиланган муддатларда олиб борилади.

3 босқич (Ҳарбий-профессионал танлаш) ОҲТМларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан олиб борилади.

4 босқич (Тест синовлари) ЎР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамда ОҲТМларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан олиб борилади.

Ҳужжатлар тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби:

Билим юртига тугалланган ўрта маълумотга эга бўлган:

– офицерлар таркиби ҳарбий унвонига эга бўлмаган, 25 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар;

– 17 ёшдан 21 ёшгача  бўлган, шу жумладан қабул йили 17 ёшга тўладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Билим юртига ўқишга кириш истагини билдирган шахслар ўқишга кириш йилининг 1 февралига қадар яшаш жойидаги туман ёки шаҳар мудофаа ишлари бўлимига ариза берадилар.

Аризада абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва ойи, турар жойининг манзили, олий ҳарбий билим юртининг номланиши, мутахассислиги кўрсатилади. Аризага таржимаи ҳоли, иш жойидан (ўқиш жойидан), ишламайдиганлар – маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсиянома, ўрта маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси (ўқув юрти битирувчилари учун охирги чорак баҳолари кўрсатилган табелнинг нусхаси), иккита 4,5х6 ва олтита 3х4 ўлчовдаги (бош кийимсиз) тасдиқланган фотосурат, турар жойидан оилавий ҳолати, ота-оналарининг иш жойидан (ишламайдиган ота-оналар учун маҳалла фуқаролар йиғинидан) маълумотномалар илова қилинади.

Абитуриентлар ҳарбий билим юртига келганларида қабул комиссиясига ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ўрта маълумоти ҳақидаги ҳужжат (аттестат, диплом), туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг асл нусхалари ва озиқ-овқат аттестатини (ҳарбий хизматчилар) тақдим қиладилар.

Номзодларнинг дастлабки танлови

Номзодлар билим юртига ўқишга қабул қилишда дастлабки танловнинг қуйидаги йўналишлари бўйича текшириб кўрилади:

– ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

– якка тартибдаги сухбатлашиш;

– индивидуал-психологик ўрганиш;

– умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;

– тиббий кўрикдан ўтказиш.

Номзодларнинг ижтимоий фаоллигини ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини аниқлашда:

– номзодларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамияти, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конститутсиявий мажбуриятларини тушуниши;

– юқори даражадаги хушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ахлоққа нисбатан муросасизлик зарурлигини англаш;

– бурчни хис этиш, қатъиятлилик, ишчанлик, меҳнатсеварлик ва тўғрилик;

– жамоат ижтимоий ҳаётидаги фаол қатнашуви

– номзод томонидан хизмат (меҳнат) фаолиятида, ўқишда ва ёшларни чақриққача тайёрлашда эришилган натижалари ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, офицер бўлишни ҳохлашнинг асосланганлигига ва бунинг учун зарур фазилатлар мавжудлигига асосий эътибор берилади.

Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш:

– номзодлар тиббий кўрикдан МВ буйруғи билан тасдиқланган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ўтказилади;

– соғлигининг ҳолатига кўра, билим юртида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

Шунингдек, номзодларнинг компютер техникаси ва ахборот-коммуникасион технологияларини эгаллаб олганлик даражаси текширилади.

Бундан ташқари номзодлардан ёзма иш (диктант, баён) олинади ва ушбу босқичлардан ўтган номзодлар билан якуний якка тартибдаги сухбат ўтказилади. Якка тартибдаги якуний сухбат номзоднинг билим юртига ўқишга кириш сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш натижалари, компютер техникаси ва ахборот-коммуникасион технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади. Якка тартибдаги сухбатдан ўтган номзодларга якуний сухбат натижалари бўйича ЎР ВМ ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш.

Номзодларнинг жисмоний тайёргарликларини баҳолаш қуйидаги тартибда аниқланади:

– кучлилик (турникда тортилиш);

– чидамлилик (3 км га югуриш);

– тезлик (100 м га югуриш);

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факултети

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 январдаги қарорига асосан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида юқори малакали офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу соҳада ҳарбий-илмий тадқиқотларни ташкиллаштириш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.

  • Телекоммуникация тизимлари тактик қўмондон-муҳандислиги;
  • Радиокоммуникация тизимлари тактик қўмондон-муҳандислиги;
  • Ахборот хавфсизлиги ва ахборот технологиялари тактик қўмондон-муҳандислиги;
  • Радиоелектрон разведка ва кураш тактик қўмондон-муҳандислиги;
  • Радиотехник қўшинларни ҳаво ҳужумидан мудофаа тактик қўмондон-муҳандислиги;
  • Зенит-ракета қўшинларни ҳаво ҳужумидан мудофаа тактик қўмондон-муҳандислиги;
  • Криптографик ҳимоя ва махфий режим тактик қўмондон-муҳандислиги

каби мутахассислар тайёрланади. Ўқиш муддати 5 йил.

Махсус факултет манзили: 100190, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Мирзааҳмедов кўчаси, 9.

 

Тошкент тиббиёт академияси

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факултети

Тошкент тиббиёт академияси ҳамда бошқа тиббиёт олий таълим муассасаларининг даволаш факультети 5 курсини битирган талабалар қабул қилинади ва ҳарбий врачлар тайёрланади. Ўқиш муддати 2 йил.

Факултет манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Зиёлилар кўчаси, 4 уй

Даволаш факультети

Факультетда «даволаш иши» таълим йўналиши бўйича олий маълумотли умумий амалиёт врачлари тайёрланади.
Факультетда таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Ўқиш муддати 6 йил.
Таълимнинг дастлабки 5 йилида талабалар тиббий-биологик, параклиник, гуманитар йўналишларидаги
фанлар бўйича таҳсил оладилар. Ўқишнинг 6 босқичида талабаларга «Умумий амалиёт врачи»
мутахассислиги ўқув дастури бўйича билим берилади.
Факультет битирувчиларига «Умумий амалиёт врачи» мутахассислиги берилади ва улар танлаган ихтисослиги
бўйича магистратура ва клиник ординатурада ўқишни давом эттириши мумкин.

Факультет декани: тиббиёт фанлари доктори, профессор Халматова Барно Турдиходжаевна

Тиббий-педагогика факультети

Факультет врач-педагог ихтисослиги бўйича умумий амалиёт врачларини тайёрлайди.

Ўқиш муддати 6 йил.
Ушбу факультет битирувчилари келгусида даволаш-профилактика муассасаларида ёки тиббиёт коллежларида
педагогик фаолият билан шуғулланишлари мумкин.
Ўқишни танланган ихтисослик бўйича магистратура ва клиник ординатурада давом эттиришлари ҳам мумкин.

Факултет декани: тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳамраев Аброр Асрарович

Тиббий-профилактика факультети

Факультет – умумий врач гигиенист-эпидемиолог мутахассисларини тайёрлайди.

Ўқиш муддати 5 йил.
Битирувчилар санитар-эпидемиология хизмати муассасаларида фаолият юритиши ёки танланган
йўналиш бўйича магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин.

Факультет декани: тиббиёт фанлари доктори, доцент Саломова Феруза Ибодуллаевна

Олий маълумотли ҳамширалар факултети

Факултет қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлайди: ҳамширалик ишида менежмент, ҳамширалик ишида анестезиология ва реанимация, ҳамширалик ишида жарроҳлик, ҳамширалик ишида акушерлик.

Битирувчилар магистратурада ўқишни давом эттириши ёки қуйидаги соҳаларда ўз фаолиятини олиб бориши мумкин:
– тиббиёт коллежларда таълим иши;
– етакчи жарроҳлик ҳамшираси;
– етакчи анестезиология ва реанимация ҳамшираси;
– туғруқ блокларида (комплекслари) акушерка;
– бош ҳамшира (ҳамширалик ишида менежмент).
Ўқиш давомийлиги 3 йил.

Факултет декани: тиббиёт фанлари доктори, доцент Бакиева Шаҳло Ҳамидуллаевна

Малака ошириш факультети

Малака ошириш факультети Тошкент тиббиёт академиясининг 2015 йил 20 августдаги 243-сонли буйруғи асосида фаолият кўрсата бошлади.

Факультет таркибига 2016 йил 4 мартдаги 87-сонли буйруққа асосан 5 та кафедра киритилди.

Булар:

  1. 1-сон акушерлик ва гинекология кафедраси (Аюпова Фарида Мирзаевна)
  2. Дерматовенерология кафедраси (Ташкенбаева Умида Алишеровна)
  3. Травматология, ортопедия ва ҳарбий дала жарроҳлик кафедраси (Каримов Муродулла Юлдашевич)
  4. 1-сон ички касалликлар кафедраси (Нуриллаева Наргиза Мухтархановна)
  5. Малака ошириш кафедраси (Дадабоева Раъно Қудратовна)

Факултет декани: тиббиёт фанлари номзоди, доцент Закирходжаев Рустам Асралович

Ҳарбий-тиббий факультет

Факультет тиббий хизмат офицерлари, резерв ва заҳирадаги тиббий хизмат офицерларини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади.
Факультетга даволаш факултетининг 5 курс битирувчилари танлов асосида қабул қилинади.

Олий ҳарбий билим юртларига кириш имтиёзлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон ўқувчи ёшларни рағбатлантириш чоралари ҳақида»ги қарорига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги №157 қарори билан тасдиқланган халқаро ва Республика олимпиадалари ўқувчи-ғолибларини рағатлантириш тартиби асосида мазкур олимпиада ғолиблари қабул комиссиясининг хулосасига биноан, агарда ихтисослашган имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда тест синовларисиз ва конкурссиз қабул қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички Ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2017 йил 22 августдаги 2914-сон Қарорига асосан олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчи, ҳарбий хизмат даврида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларга эришган, муддатли ҳарбий хизматни тамомлаб, ўрнатилган шаклдаги тавсияномага эга бўлган фуқароларга тест синовларида ўзи тўплаши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 50% миқдорида қўшимча имтиёз берилади.

Ҳарбий академик лицейларининг битирувчиларига тест синовларида тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 10% миқдорида қўшимча имтиёз берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисидаги 2004 йил 12 апрелдаги 170-сонли қарорига мувофиқ “Илғор сержант” номинатсиясида Республика турининг ғолиблари бўлган сержантлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовлари топширмасдан ўқишга қабул қилинадилар. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлар таркиби лавозимларида 5 йил бенуқсон хизмат қилган сержантларга ижобий тавсифномалари бўлса, бундай сержантларга тест синовларида тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 20% миқдорида қўшимча имтиёз берилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сонли Қарорига асосан ота-онаси ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган фуқароларга Республикадаги Олий таълим муассасаларига тавсиянома орқали 5 фоизли имтиёзли квота асосида билим юртига қабул қилинади.

Агар номзод бир вақтнинг ўзида кўрсатилган имтиёзлардан бир нечтасига эга бўлса, улар томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутаҳасисларни тайёрлаш маркази”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги 5282-сонли Қарори билан жорий қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги 5282-сонли Қарори билан жорий қилинган.

Асосий вазифалари:

Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази Мудофаа вазирлиги қўшинлари таркибига кирувчи махсус ўқув маркази бўлиб, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўшинларининг кичик қўмондонлик таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга мўлжалланган.
Сержантлар ва мутахасислар таркибини тайёрлаш курсларида ўқитиладиган мутахасисликлар

Рўйхати

– Мотоўқчилар қўшинлари гуруҳ командирлари;

– Ҳаво-десант қўшинлари гуруҳ командирлари;

– Секция командирлари;

– Мотоўқчилар қўшинлари гуруҳи командирларининг ўринбосарлари;

– Танк командирлари;

– Муҳандислик бўлинмалари кичик мутаҳасислари;

– Радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя бўлинмалари кичик мутаҳасислари;

– Алоқа бўлинмалари кичик мутаҳасислари;

– Фронт орти (ошпаз) кичик мутаҳасислари;

–  Артиллерия бўлинмалари кичик мутаҳасислари;

– Қуруқликдаги қўшинлар ҳаво ҳужимидан мудофаа бўлинмалари кичик мутахасислари;

– РЭР ва Қ кичик мутаҳасислар;

– Ҳайдовчи кичик мутаҳасислар  (АТ);

– Пулеметчи кичик мутаҳасислари;

– Гранатометчи кичик мутаҳасислари;

– Мотоўқчи бўлинмалари ҳисоб рақами;

– Мўлжалга олувчи БТР;

– Мўлжалга олувчи ПЖМ;

– Мерганлар;

– Тиббиёт кичик мутаҳасислари;

– Механик ҳайдовчи (БТР);

– Механик ҳайдовчи (танк);

– Механик ҳайдовчи (САДн);

– Зирҳли танк хизмати кичик мутаҳасислари;

 

Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 224-сонли Фармонига биноан “Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темурнинг Ватанга садоқат, эл-юртни ардоқлаш, мардлик, фидойилик ва адолатпарварлик каби юксак фазилатларини ёш авлод учун ўрнак сифатида намоён этиш ва уларда юксак ватанпарварлик сифатларини тарбиялаш мақсадида Республиканинг барча ҳарбий академик лицейларига “Темурбеклар мактаби” номи берилди.

Ҳозирги кунда Андижон, Фарғона, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида Темурбеклар мактаби фаолият юритмоқда.

“Темурбеклар мактаби” га умумтаълим мактабининг 9-синфини тугатган, уч саралаш босқичидан ўтган ёшлар қабул қилинади.

Биринчи  босқич – яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўлими томонидан ўтказилади.

Иккинчи босқич – вилоятлар мудофаа ишлари бошқармаларининг ҳарбий профессионал саралаш босқичи.

Учинчи босқич – давлат тест синовларидир.

Тест синовлари “Темурбеклар мактаби”да бўлиб ўтади. Табиийки, номзодлар ҳарбий хизмат учун соғлом бўлиши лозим. Давлат имтиҳон комиссиясининг қарорига мувофиқ, хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларининг фарзандлари – тегишли идора ёки вазирликнинг ёзма илтимосномасига кўра синовнинг биринчи босқичидан ўтган ёшлар тест синовларидан озод этилиши мумкин.

Шунингдек, халқаро ва фан олимпиадалари, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Маданият вазирликлари, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ўтказилган турли мусобақалар ғолиблари ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази гувоҳномасига эга бўлган ҳолда, тест синовларидан озод этилади.

Дастлабки танлов ўқиш истагини билдирган номзодларнинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан ҳар йили апрел ойида ўтказилади.

Ҳарбий-касбий танлов эса дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар билан вилоят мудофаа ишлари бошқармаларида май-июн ойларида амалга оширилади. Ҳарбий-касбий танлов ўз ичига: номзодларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш, саводхонлик даражасини (диктант) баҳолаш, номзодларнинг психофизиологик даражасини аниқлаш, номзодларнинг жисмоний тайёрланганлик даражасини аниқлаш ва якка тартибда суҳбат ўтказишни қамраб олади.

Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ҳар йили июл ойида: она тили (рус тили) ва адабиёти, математика ва физика фанлари бўйича ўтказилади.

Темурбеклар мактабини битирган ўқувчилар олий ҳарбий таълим мауассасаларига кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 10 фоиз миқдорда қўшимча балл берилади.

Ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади.

–  темурбеклар мактаби директори номига ариза;

– туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (асл нусхаси бўлиши ва илтимосига кўра уни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш керак);

– яшаш жойидан олинган гувоҳнома;

– 086-У ва 063-сонли тиббий маълумотномалар;

– 3х4 (6 дона) фото;

– педагогик-психологик марказнинг тавсияси;

– тавсиянома (далолатнома).