Кадрлар тайёрлаш

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари ҳарбий кафедралари

Олий таълим муассасалар (ОТМ)нинг кундузги бўлимида ўқиётган эркак талабалари, шунингдек тиббий ОТМ талабалари жинсидан қат’ий назар ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар (ўқитишга жалб қилинадиган аёл талабалар сони умумий талабалар сонининг 10 % дан ошмаслиги керак).

Ҳарбий тайёргарликка 27 ёшгача (ОТМ ректорининг талабаларни ҳарбий тайёргарликка жалб қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилган кунда) бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли ва саралаш танловидан ўтган талабалар жалб қилинадилар.

Ҳарбий-ҳисоб ихтисосликлари (бундан буён матнда ҲҲИ деб юритилади) бўйича резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлаш дастури талабалар ҳарбий тайёргарлигининг асосий ҳужжати ҳисобланади.

Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ҳарбий таълим факултети – ОТМ базасида ташкил қилинадиган ҳарбий ўқув ва маъмурий бўлинма ҳисобланиб, ушбу таълим муассасасида тегишли таълим ё‘налишлари бўйича кундузги бўлимда ўқийдиган талабалар орасидан резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлаш мақсадида узлуксиз ўқув-тарбиявий жараённи ўтказилишини таъминлайди;

ҳарбий кафедра – ОТМ таркибига кирувчи ҳарбий ўқув бўлинма ҳисобланиб, ОТМда таҳсил олаётган талабалар орасидан бир ёки бир нечта ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлаш мақсадида ўқув-тарбиявий ва методик ишларни амалга оширади;

цикл (курс) – ОТМ ҳарбий таълим факултети (ҳарбий кафедраси)нинг ўқув-методик бўлинмаси ҳисобланиб, алоҳида фанлар бўйича ўқитишни, ОТМда таҳсил олаётган талабалар орасидан бир ёки бир неча турдош ҲҲИ бўйича резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлашни амалга оширади.

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ОТМ талабалари орасидан резервдаги ва захирадаги офицерлар тайёрлаш қуйидагича ташкил қилинади:

“Чақириққача ҳарбий таълим” ё‘налиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факултетларида – 2 йил давомида, 2- ва 3-курсларда;
тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида – 2 йил давомида бир йил, 3- ва 4-курсда;
қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида – бир йил, 3-курсда.

Ҳарбий тайёргарликдан ўтиш учун талабаларни саралаш танлов асосида амалга оширилади:

Саралаш танлови

“Чақириққача ҳарбий таълим” ё‘налиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факултетларида – абитурийентлар ОТМга ўқишга қабул қилинишида ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳон топшириш давомида;

тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида – ОТМда таълим олишнинг иккинчи курси охирида саралаш танлови жараёнида;
бошқа ОТМ ҳарбий кафедраларида – ОТМда иккинчи курс охирида саралаш танлови жараёнида.

Саралаш танлови ўтказилишидан олдин ОТМнинг турдош таълим ё‘налишларига эга факултетларида талабалар билан тушунтириш ишлари ташкиллаштирилади.

Касбий (ижодий) имтиҳондан кўзланган асосий мақсад абитурийентларнинг танланган фан бўйича билим ва малакалари даражасини, уларнинг танланган таълим ёналиши бўйича таълим олиш ва келгусида ишлаш имкониятини аниқловчи ижодий, жисмоний ва физиологик қобилиятларини баҳолашдан иборат.

Касбий (ижодий) имтиҳон топширишга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга, шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўз қўли билан) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган абитурийентларга рухсат этилади.

Саралаш танловдан кўзланган асосий мақсад тушунтириш ишларини ўтказиш, ҳарбий кафедрада таълим олиши ва кейинчалик ҳарбий мутахассислик бўйича хизмат қилиш имконини белгилашда муҳим ўрин тутадиган талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастурини билиш даражаларини баҳолаш.

Саралаш танловига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга, шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўз қўли билан) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли талабаларга рухсат берилади.

Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида таълим олиш учун талабаларни саралаш танловининг асосий мезонлари қуйидагилардан иборат:

тиббий кўрик;
шахсий-руҳий ўрганиш;
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билимлар даражаси натижалари;
умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
чақирувга қадар бошланғич тайёргарликдан билим даражасини баҳолаш.

Талабаларни ҳарбий хизматга яроқлилилигини текшириш бўйича тиббий кўрик ўрнатилган тартибда ОТМ жойлашган ҳудудий мудофаа ишлари бўйича бошқарма (бўлим) тиббий комиссиялари томонидан ҳарбий таълим факултети (ҳарбий кафедра) бошлиғининг сўровномасига биноан амалга оширилади.

Тиббий кўрик ўтказиш муддати ва жойи МВ томонидан белгиланади.

Шахсий-руҳий ўрганиш МВ руҳшунос мутахассислари томонидан руҳий тест ўтказиш орқали амалга оширилади.
Руҳий тест натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:

ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилиш учун тавсия этилади;
ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилиш учун тавсия этилмайди.

Руҳий тест натижалари бўйича ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилиш учун тавсия этилмаган талабалар саралаш танловининг кейинги тадбирларига қўйилмайди.

ОТМдаги таълим жараёнида ўзлаштирилган билимлар даражаси натижалари ОТМдаги ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасига қабул қилишдан олдинги ўқиш даврида тўпланган баллар йиғиндисидан таркиб топади.

Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш МВ мутахассислари томонидан амалга оширилади. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги белгиланган талабларга мувофиқ баҳоланади.
Ўзбекистон республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларининг ҳарбий кафедралари рўйхати
Тошкент давлат техника университети ҳарбий кафедраси

100095 Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар кўчаси – 53 Тел: 246-08-78

Енергетика (тармоқлари бўйича)», “Електромеханика, электромеханика ва электротехнология (тармоклар бўйича)”, “Електроенергетика (тармоқк ва ё‘налишлар бўйича)”, “Технология машинасозлик, жиҳозлаш ва автоматлаштириш, машинасозлик ишлаб чиқариш”, “Янги ҳом ашёларни ишлаб чиқариш ва жорий қилиш технологияси”, “Електроника ва ускунасозлик (тармоқлар бўйича)”, “Тоғ ишлари бўйича ва фойдали қазилмаларнинг манбаларини излаш ва разведка қилиш (манбаларнинг турлари бўйича)”, “Гидрогеология ва муҳандислик геологияси”, “Геодезия, картография ва кадастр (тармоқлар бўйича)”, “Ҳаёт хавфсизлиги фолияти”, “Екология ва атроф муҳитни муҳофазалаш (тармоқлар бўйича)”, “Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқ бўйича)”, “Автомобилсозлик ва тракторсозлик”, “Ҳаво кемаларининг техник эксплутацияси”, “Радиоелектрон жиҳозлар ва тузилмалар (тармоқ бўйича)”, “Електротехника, электромеханика ва электротехнологиялар (тармоқ бўйича)”, “Ҳаво ҳаракатларини бошқариш”, “Техника ва ҳужжат кўрсатиш технологияси (тармоқлари бўйича)”.
Ўзбекистон Миллий университети ҳарбий кафедраси

100095 Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси – 4. Тел: 246-07-00

“Ё‘налтирилган математика ва информатика”, “Математик ва информацион тизими дастурий таминоти”, “Информатика ва информацион технология (соҳа ва тармоқлари бўйича)”, “Гидрометеорология”, “Геодезия, картография ва кадастр (тармоқ бўйича)”, “Геофизика”, “Тарих (мамлакатлар ва ҳудудлар бўйича)”, “Геология”, “Юриспурденсия (фаолият тури бўйича)”, “Ҳамма таълим ё‘налишлари ўрганиладиган тиллар: араб, пушту, урду, хитой, форс, дари”.
Тошкент давлат аграр университети ҳарбий кафедраси

100140 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-А уй. Тел: 260-38-84, 260-50-72

“Қишлоқ хўжалиги механизацияси”, “Қишлоқ хўжалик махсулотларини дастлабки қайта ишлаш ва сақлаш технологияси”, “Қишлоқ хўжалик менежменти”, “Ўсимликлар муҳофазаси ва карантин”, “Молия”.
Самарканд давлат университети ҳарбий кафедраси

703004 Самарқанд шаҳри, Муқимий кўчаси – 45. Тел: 0366 239-87-44

“Қурилиш факултети”, ҳамма таълим ё‘налишлари
Андижон давлат тиббиёт инситути ҳарбий кафедраси

170120 Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Сарвадор Алйендо кўчаси, 6 уй. Тел: (0374) 223-21-86

“Даволаш иши”
Тошкент автомо-бил ё‘лларини лойи-ҳалаш, қуриш ва эксплутацияси инсти-тути ҳарбий кафедраси

100080 Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Алимбеков кўчаси – 2. Тел: 290-86-74

“Автомобил транспортларидан фойдаланиш факултети”, “Қуруқликдаги транспорт тизими ва улардан фойдаланиш (транспорт тури бўйича)”, “Автомобил ё‘ллари ва аеродромлар”, “Транспорт қурилмаларидан фойдаланиш (транспорт қурилмалари турлари бўйича)”, “Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси”.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари инсти-тути ҳарбий кафедраси

100084 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халкабод кўчаси – 3. Тел: 234-04-97

“Сув хўжалиги ва мелиорация”, “Гидрология (сув омборларига)”, “Сув хўжалигининг механизацияси ва мелеорсия ишлари”, “Технологик жараёнлар ва уларни ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлари бўйича)”, “Електроенергетика (сув хўжаликларида)”, “Гидротехник қурилиш (сув хўжаликларида)”, “Ирригация тизимидан сув хўжалигида фойдаланиш”, “Насос стансиялари ва гидротехник қурилмалардан фойдаланиш қоидалари”, “Йер қурилиши ва ер кадастри”, “Геодезия картографияси ва кадастр (сув хўжалигида)”.
Тошкент ахборот технологиялари университети ҳарбий кафедраси

100174 Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Козитарнол кўчаси- 29. Тел: 234-02-23

“Телекоммуникация”, “Телерадиоешиттириш”, “Мобил тизим”, “Информацион хавфсизлик”, “Компютер инженерияси”.
Тошкент енгил саноат тўқимачилик институти ҳарбий кафедраси

100100 Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шохжахон кўчаси – 5. Тел: 253-23-80

“Йенгил саноат махсулотларини лойиҳалаш ва технологияси (тармоқлар бўйича)”, “Дизайн (тури бўйича)”, “Менежмент (тармоқ ва соҳалар бўйича)”, “Автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлари бўйича)”, “Полиграфик ва ишлаб чиқариш технологияси (ишлаб чиқариш технологияси бўйича)”, “Табиий толаларни дастлабки қайта ишлаш технологияси”.
Давлат Солик қўмитаси академияси ҳарбий кафедраси

100173 Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Кичик Халка кўчаси -3. Тел: 2301647

“Солиқ ва солиқ солиш”
Самарканд давлат тиббиёт инситути ҳарбий кафедраси

140100 Самарқанд шаҳри, Анкабой кўчаси -6. Тел: (0366) 235-60-26

“Даволаш иши”
Тошкент давлат Педагогика универ-ситети ҳарбий кафедраси

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19 даҳа – 4/1 Коммунал хўжалиги коллежи -3. Тел: 217-12-80

“Чақириққача ҳарбий таълим”
Фарғона давлат университети ҳарбий кафедраси

150100 Фарғона шаҳри, Мураббийлар кўчаси-9. Тел: (0373 244-43-22)

“Чақириққача ҳарбий таълим”
Бухоро давлат университети ҳарбий кафедраси

150100 Бухоро шаҳри, Баховудин Накшбанд кўчаси – 54. Тел: (0365) 608-51-84

“Чақириққача ҳарбий таълим”