97 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Наби отага ногиронлик аравачаси совға қилинди (+фото)

2

Тошкент ҳарбий округига қарашли сафарбарлик чақирув резерви ҳарбий хизматчилари Тошкент вилояти Паркент тумани Ҳисорак қишлоғи Чинорбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Наби Жалилов хонадонига ташриф буюрди.
97 ёшни қарши олаётган отахон ҳарбий хизматчиларга уруш йилларининг аянчли мусибатлари ҳақида гапириб берар экан, беихтиёр кўзларига ёш олди. Қарилик гаштини ўз юртида тинч ва осойишта ўтказаётганига шукроналик келтирди.


Самимий суҳбатлар давомида отохонга ногиронлар аравачаси, эшитиш мосламаси ва керакли буюмлар топширилди. Шу куни Наби отанинг ҳовлисига мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Отахон шу халқ ва унинг ҳимоячилари ҳаққига дуо қилди.

Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати